O‘zLiDePнинг “Телеграм”даги гуруҳлари тадбиркорлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда

12.03.2018, 19:14

O‘zLiDePнинг “Телеграм”даги гуруҳлари тадбиркорлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан ҳар бир туманда “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” , “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш”,  “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” ва “Келажак депутатлари” каби гуруҳлар ташкил этилган. Мазкур гуруҳлар “Телеграм” да ўз фаолиятини олиб бормоқда. Яқинда партия Бекобод туман, шаҳар, Бўка тумани Кенгаши қошида иш бошлаган мазкур гуруҳ фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.  

Унда очилган гуруҳларнинг мақсад, вазифаси, уларнинг фаолигини янада жонлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, гуруҳ аъзолари рўйхати шакллантирилди. Мулоқотларда таъкидланганидек, “Телеграм” тармоғида очилган гуруҳлар орқали аҳоли, айниқса, тадбиркор ва фермерлар томонидан кўплаб таклиф ва тавсиялар билдириляпти. Жумладан, бекободликлар ҳар бир маҳаллада тажрибали тадбиркорлар ва партия фаолларини жалб этган ҳолда иссиқхоналар ташкил этиш, ёшлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш, маҳаллаларда уйма-уй юриб муаммоларни аниқлаш ва депутатлар орқали уларни ҳал этишни йўлга қўйиш бўйича ўз фикрларини билдиришди. Чирчиқликлар эса ўқув-семинарлар ташкил этиш, ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорларга “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролари йиғинидан ер майдони ажратиш каби масаллаларни муҳокама қилишди.  

Таъкидлаш керак, ўзаро мулоқотлар давомида туманларда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, халқ билан мулоқот қилиш тизимини янада жонлантириш, тадбиркор ва фермерларни ўйлантираётган масалаларни чуқур ўрганиш ва уларга ечим топиш бўйича ҳам таклифлар берилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1732
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+