Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди

16.05.2022, 15:32

Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Санжарбек Кумушев ташаббуси билан “Камолот” ва “Янги Камолот”, “Яланғоч” ва “Шалола” МФЙ ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича бириктирилган вакиллар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувдан кўзланган мақсад маҳаллалардаги ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, шунингдек янги иш ўринларини яратиш муҳокамасидан иборат бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича масъуллар ахбороти эшитилди ва тегишли тавсиялар берилди.

 Мазкур учрашувдан сўнг ҳоким ёрдамчилари ҳамроҳлигида депутат мазкур МФЙларда ўрганиш олиб борди ҳамда аҳолининг меҳнат шароитларини янада яхшилаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+