Меҳр - мурувват кўрсатиб
12.03.2018, 19:43
Халқимизнинг ёрдамга муҳтож, эхтиёжманд кишиларга бефарқ эмаслиги, уларга ҳар томонлама кўмаклашишдек олижаноб фазилатлари қутлуғ сана ва миллий байрамлар муносабати билан ўтказиб келинаётган турли тадбирларда яққол намоён бўлади.
O‘zLiDeP Ромитан туман Кенгаши ва маҳаллий тадбиркорлардан Бобир Азимов, Байрам Муротова, Ҳусен Жумаевлар томонидан бу йилги Наврўз байрами арафасида ҳудуддаги Қахрамон МФЙга қарашли Сараён, Сиёкон, Устолар, Ҳавлогарон, Қаҳрамон қишлоқлари ҳамда туман марказидаги Истиқлол кўчасида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шунингдек, эхтиёжманд ва ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқаролар хонадонида бўлиб, уларга совға-саломлар улашдилар.
Партия фаолларидан партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Насриддин Воҳидов, Қаҳрамон МФЙ раиси А.Ҳамроев, ушбу ҳудудда ташкил этилган БПТ раиси Б.Муротова ва бошқалар томонидан ушбу йўналишдаги хайрли ва савоб ишларни амалга оширишда бош-қош бўлмоқда.
Бухоро шаҳридаги 7-А Жомий сайлов округидан халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган Нодир Ҳамдамов, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Зарифа Сафарова ва бошқа кўплаб маслакдошлар томонидан ҳам вилоят марказининг “Мустақиллик”, “А.Жомий” ва “А.Сомий” кўчаларидаги хонадонларда яшовчи кам таъминланган ҳамда ёрдамга муҳтож оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва молиявий кўмак берилди.
Эслатиб ўтамиз, бундай хайрли ишлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам давом этмоқда.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Деҳқончилик қилмоқчи бўлган ёшлар учун нималар ўзгарди?
07.05.2024, 16:45
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
Фикрингизни қолдиринг