O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

25.05.2022, 11:22

O'zLiDeP ишчи гуруҳи ҳудудларда: Тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан “DILRABO SDA TEKSTIL” хусусий корхонаси ва “IDEAL TEKSTIL ORZU” МЧЖ  корхоналарида хотин-қизлар вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севара Муслимова ҳамда шу масалалар бўйича вилоят Кенгаши бўлими мудири Ҳуснида Иминжановалар сўзга чиқдилар.

Улар Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган 7 та устувор йўналиш ҳақида тушунча бердилар. Хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш,уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш, даромадларини кўпайтириш каби масалаларга эътиборни қаратдилар. Шунингдек, улар маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар хусусида ҳам мулоҳаза юритдилар.

 Мулоқот якунида савол-жавоблар бўлди ҳамда ҳар икки корхонада ишлаётган хотин-қизларнинг муаммолари ҳам  ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    436
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+