Олмазорлик ишбилармон аёл 210 та иш ўрин яратиб, 20 дан зиёд маҳсулотларни экспорт қилаяпти
27.05.2022, 15:43
“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Олмазор туман босқичи бўлиб ўтди ва ғолиблари аниқланди. Тадбирда Олмазор туманидаги тадбиркор, ишбилармон ва ҳунарманд хотин-қизлар ўз маҳсулотлари кўргазмаси билан қатнашди
Кўрик-танловда 3-ўринни “Камола” текстил корхонасининг раҳбари Камола Хаитбоева, 2-ўринни иккита тадбиркор “Янги ҳаёт хайрия фонди”, “Дилбар Файз” МЧЖ раҳбари Дилбар Расулова ва “Назокат” ҳаттотлик ўқув маркази раҳбари Назокат Шерматова қўлга киритган бўлса, 1- ўринни эса 20 дан зиёд маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган, 210 нафар иш ўрин яратган, ун маҳсулотларидан ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Муса” МЧЖ раҳбари Наргиза Шарипова эгаллади.
Тадбир сўнгида 10 нафар тадбиркор аёллар партия сафига қабул қилиндилар ва уларга партия гувоҳномаси берилди. Шунингдек, ЎзЛиДеП Олмазор тумани Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Анваржон Шермуратов “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Олмазор туман босқичи иштирокчилари ва ғолибларига партиянинг дипломи, ташаккурномаларини ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг