276 млн сўм кредит ҳисобидан Чимбойда 3 та боғча фойдаланишга топширилади

13.03.2018, 17:50

276 млн сўм кредит ҳисобидан Чимбойда 3 та боғча фойдаланишга топширилади

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Гулпаршин Айтмуратованинг ахбороти  тингланди.

Гулпаршин Айтмуратованинг айтишича, бугунги кунда Чимбой туманида жами 25 та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, шундан 1 таси ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ҳисобланади. Уларда жами 282 педагог-тарбиячилар фаолият юритаётган бўлса, шундан 61таси олий маълумотли, 221таси эса ўрта-махсус билим даражасига эга мутахасислардир.

–“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури асосида жорий йил февралидан, тумандаги 1, 4, 27, 33 -сонли мактабгача таълим муассасаларида қайта реконструкция ишлари бошлаб юборилди, – дейди Г.Айтмуратова. – Шунингдек, яқин кунларда 276 млн 200 минг сўм кредит ҳисобидан 50 ўринга мўлжалланган “Тазғара”, “Гужимли”, “Қоракўл” ОФЙ ҳудудида 3 та ўй боғчаси фойдаланишга топширилади. Эътиборлиси, МТМга сифатли ва арзон азиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида ҳар бир муассасага кўп тармоқли фермер хўжаликлари бириктирилди. 

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+