Н.Рахматовага яна ишонч билдирилди

14.03.2018, 17:38

Н.Рахматовага яна ишонч билдирилди

Зарафшон шаҳар “Наврўз” МФЙда фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланғич партия ташкилотининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан қуйи бўғин раиси Н.Рахматованинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилганидек, бошланғич партия ташкилотларининг партия шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилиши иш самарадорлигини янада ошишига хизмат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳамда партиямиз аъзолари сафининг кенгайишида муҳим омил бўлмоқда.

–Ўзининг сиёсий жиҳатдан етуклиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган қуйи бўғин етакчилари кўпчиликни ташкил этади, – дейди партиянинг Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Н.Очилов. – Нодира Рахматовани ҳам ана шундай фидойи, фаол ва ташаббускор етакчилардан бири десак, асло муболаға бўлмайди. Чунки ушбу қуйи бўғин томонидан ўтган йил давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб-ташвиқ қилиш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, Н.Рахматова БПТ раислигига қайта сайланди.

 Н.ОТАМУРОДОВА,

O'zLiDeP Зарафшон шаҳар

Кенгаши  аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+