Конституциявий ислоҳотлар жараёнида маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳоким ёрдамчилари фаол иштирок этяпти

30.06.2022, 17:51

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳоким ёрдамчилари фаол иштирок этяпти

Халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтиёржон Абдуллажонов томонидан туман ҳокимлиги мажлислар залида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда маҳалла фаоллари, БПТ раислари, ёшлар ва ҳоким ёрдамчиларининг иштироки таъминланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар бўйича кенг маълумотлар берилди.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+