O‘zLiDePнинг “Тадбиркорлар мулоқот форуми” ишбилармон ва ташаббускор юртдошларимиз сафини кенгайтирмоқда

14.03.2018, 20:49

O‘zLiDePнинг “Тадбиркорлар мулоқот форуми” ишбилармон ва ташаббускор юртдошларимиз сафини кенгайтирмоқда

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Тадбиркорлар мулоқот форуми” доирасида “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда партия ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат Божхона ва Солиқ қўмитаси вакиллари, “Ўзстандарт” агентлиги, Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари ва тикув трикатаж йўналишида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди.

— Мамлакатимизнинг беш йиллик ривожланиш дастури – Ҳаракатлар стратегиясига асосан барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Клара ДЖУМАМУРАТОВА. — Ушбу стратегиянинг  битта устувор йўналиши бу – иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришдир. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати иктисодиётимизни ривожлантириш, кенг турдаги сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини  ривожлантириш учун қабул қилинган зарур ҳуқуқий база ва қулай шароитлар соҳада олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштирмоқда.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Президентимизнинг “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”, “Тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари  тўғрисида” фармон ва қарорлари тадбиркорларга қатор имконият ва имтиёзлар бермоқда. Бундан ташқари, мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимиз тўқимачилик саноатини изчил ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган қатор муаммоларни ечишга хизмат қилмоқда. Пахтани етиш­ти­риш­дан тортиб, ундан тайёр маҳ­сулот ишлаб чиқаришгача бўлган бос­қич­ларни ўз ичига қамраб олган кластер усули мазкур соҳани жадал ривожлантиришда муҳим омилдир.

Тадбир давомида ўзининг ишбилар­мон­лиги ва ташаб­бус­корлиги билан обрў топиб келаётган тадбир­кор­ларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+