Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти сайловчиларга етказилмоқда
04.07.2022, 14:37
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Қосим Қаршиев томонидан 46-Пўлатчи сайлов округига қарашли Парчақора, Мангитобод, Новчандир, Парча чандир маҳаллаларида ҳамда тумандаги 18 ва 29 мактабда “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда конституцияга киритилаётган қўшимча ўзгартишлар бўйича кенг маълумотлар берилди.
Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Хусусан, сайловчилар томонидан ичимлик суви, электр энергияси, йўлларнинг таъмирталаблиги, симёғочларнинг эскирганлиги, фуқаролар ҳаётига хавф солаётганлиги юзасидан мурожаатлар бўлди. Депутат мазкур мурожаатларни ўзига ёзиб олиб, тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови орқали чиқиб, муаммоларни ўз назоратига олишини маълум қилди.
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
Фикрингизни қолдиринг