Конституциявий қонун лойиҳасинининг тарғиботи қуйи бўғинларда ҳам ўтказилмоқда

06.07.2022, 16:43

Конституциявий қонун лойиҳасинининг тарғиботи қуйи бўғинларда ҳам ўтказилмоқда

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгашининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари,  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шамсия Саидова ўз сайлов округи ҳудудидаги “Халач” МФЙ аҳолиси ҳамда 10-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасинининг тарғиботига бағишлаб давра суҳбатлари ўтказди.

Тадбирда амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлганлиги, ҳозирги шиддат билан ўзгараётган замонда Бош Қомусимизни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, берилган саволларга тўлақонли жавоблар берилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+