Конституциявий қонун лойиҳасига таълим муассасаси вакиллари ўз таклифларини берди

07.07.2022, 17:04

Конституциявий қонун лойиҳасига таълим муассасаси вакиллари ўз таклифларини берди

Гулистон шаҳар Юридик техникумида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби” мавзусида  давра суҳбати ташкил қилинди. Унда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузулмалари билан ишлаш бўлими мудири Х.Жабборов Конституциявий ислоҳотларнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мукаммал таъминланиши борасида сўзлади.

Шундан сўнг, Юридик техникуми директори ўринбосари Санжар Ахмедов Конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, унга киритилаётган ўзгартиришлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган ҳолда бўлаётганини, бугун тараққий этиб бораётган замонда Конституциянинг ислоҳ қилиниши, уни янада мукаммаллаштириш давр талаби эканлигини алоҳида таъкидлади.

Сўнгида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан тушган таклифлар ёзиб олинди.

  • Кўрилди
    677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+