Конституциявий қонун лойиҳаси энг чекка маҳаллаларда ҳам муҳокама қилиняпти

08.07.2022, 15:26

Конституциявий қонун лойиҳаси энг чекка маҳаллаларда ҳам муҳокама қилиняпти

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Х. Хасанхонов,  МФЙ раиси Ю. Юлдашева, ҳоким ёрдамчиси М.Муҳаммадсобировлар ҳамроҳлигида Андижон туманидаги "Жаҳонобод", "Заврақ" МФЙларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.

Ишчи гуруҳ дастлаб, "Жаҳонобод" МФЙ ҳудудидаги туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-умумий ўрта таълим мактабида  ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирда мактаб маъмурияти, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, партия фаоллари ва имконияти чекланган фуқаролар иштирок этдилар.

Тадбирни халқ вакили Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқида мамлакатимиз асосий қонунини такомиллаштириш бўйича янги-янги ғоялар, ташаббусларни илгари сурганини ҳамда ушбу ташаббуслар моҳиятини жамиятимизда кечаётган қизғин жараёнлар негизида таҳлил қилиниб, уларнинг нақадар жиддий аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда барчамиз фуқаролик масъулиятини чуқур англаб етган ҳолда мазкур жараёнда фаол иштирок этишимиз, асосий ҳужжатга киритиладиган ўзгартишлар юзасидан ўз фикр ва таклифларимизни билдиришимиз муҳимдир.

Депутат маҳалладаги учрашувни "Заврақ" маҳалласида давом эттирди. Мулоқот жараёнида иштирок этган аҳоли вакиллари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+