Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шарт-шароитлар яратади
08.07.2022, 15:43
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали биносида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга бағишланган “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусидаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тарғибот тадбирида Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг профессор-ўқитувчилари, партия Сирдарё вилоят ва Янгиер шаҳар Кенгаши вакиллари, ёшлар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирни Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали директори Зафар Хакимов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Зафар Хакимов ўз кириш сўзида жорий йил 20 июнь куни Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида илгари сурилган тўртта устувор йўналиш бўйича таклифлари мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказди.
Тадбирда O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов сўзга чиқиб йиғилганларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барча иштирокчиларни ушбу сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга чақирди. Шунингдек, янгиланаётган Конституцияда халқимиз хохиш-иродаси ва мақсадларини тўлиқ акс эттираётгани ҳамда у “Инсон қадри” тамойилига асосланиши қайд этиб ўтилди.
Тадбирда сўз олган филиалнинг Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Дилрабо Саматова амалдаги Қомусимизнинг 41-моддасига киритилаётган қўшимчалардан бири - “Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ҳамда ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шарт-шароитлар яратади” деган банди мамлакатимизда таълим сифатини янада яхшилашга ва рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Якунда O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нормурод Бабаханов партиянинг мақсад ва вазифалари ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
Фикрингизни қолдиринг