Конституциявий ислоҳотлар: давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқаролар ҳамда ватандошларимизга ғамхўрлик кўрсатади

13.07.2022, 18:37

Конституциявий ислоҳотлар: давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқаролар ҳамда ватандошларимизга ғамхўрлик кўрсатади

Бандихон туманидаги касб-ҳунар мактаби бошланғич партия ташкилотида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ўткир Чориев, нуронийлар, ёшлар ва фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Лойиҳадаги ўзгаришларга тўхталинар экан, хусусан мигрантлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масала ҳақида сўз борди. Биламизки, сўнгги йилларда юртимизда хорижий давлатлардаги ватандошларимизга муносабат бутунлай ўзгарди. Чет элда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган юртдошларимизни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, “Ватандошлар” жамоат фонди орқали чет элларда яшаётган фуқароларимиз ва уларнинг оилалари билан алоқалар кенгайтирилмоқда.

Албатта, ушбу ташаббус тўхтаб қолмаслиги учун ватандошлар ҳақида давлат томонидан ғамхўрлик қилишнинг конституциявий асосларини яратиш зарур. Шу мақсадда Конституциямизга давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилади, деган қоида ҳам киритилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Тадбирда аҳолини қизиқтирган бошқа йўналишлардаги таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+