Томорқа - ҳар кишининг даромад манбасига айланиши керак

20.07.2022, 15:15

Томорқа - ҳар кишининг даромад манбасига айланиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов жойларда конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларига бағишланган талай тадбирларда бевосита қатнашяпти, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганиляпти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқалардан унумли фодаланиш борасидаги ишлар билан ҳам танишяпти.

Партия етакчиси Термиз шаҳридаги "Afghan Bazaar Silk Carpets" МЧЖ қўшма корхонасида бўлди. У ерда ипак ва жун маҳсулотларидан гилам ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Корхона йилига 12,5 минг кв.м гилам ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, лойиҳа қиймати 7,0 млн долларни ташкил этади. Айни пайтда корхонада 100 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

А.Хаитов корхонанинг эксперт салоҳияти ва келгусидаги янги режалари билан яқиндан танишар экан, бир йўла у ерда ишчиларга яратилган шароитларни ҳам ўрганди. Корхона ходимларига томорқадан унумли фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириб, даромадини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди. Тадбир иштирокчиларига томорқадан унумли фойдаланиш ва унда маҳсулотларни қандай етиштириш илмига оид китоблар ҳам тарқатилди.

O'zLIDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+