Депутатлар ташаббуси билан 150 нафар ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар янги иш ўрнига эга бўлишди

25.07.2022, 18:54

Депутатлар ташаббуси билан 150 нафар ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар янги иш ўрнига эга бўлишди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, “ART SOFT HOLDING” компанияси бошқарувчилари Олимхон ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан тадбиркорлик фаолияти ҳисобига янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали камбағалликни қисқартиришга кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни шу мақсадда Поп туманининг энг олис чекка ҳудудида бўлган Навбаҳор маҳалласида йиллар давомида қаровсиз бўлиб турган собиқ колхоз биноси 10 миллиард сўм маблағ эвазига қайта таъмирланиб, муҳташам барча қулайликларга эга бўлган замонавий тикувчилик ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонасига айлантирилди. Натижада ҳудуддаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари" рўйхатида бўлган 150 нафар ишсиз аҳоли қатламига янги иш ўрни яратилди.

Туманимизнинг энг чекка худудида жойлашган маҳалламизда бундай корхонани ишга туширилиши биз хотин-қизларни жуда ҳам қувонтирди, - дейди Нилуфар Туропова. - Боиси энди биз иш билан банд бўлиш билан бирга, оиламиз даромадлари кўпайишига ҳам ўз хиссамизни қўшамиз. 

Маълумот учун корхона тўлиқ ишга туширилиши натижасида йилига 3 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, маҳсулотларнинг 70 фоизи Европа мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+