Конституциявий қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларининг ишчи-ходимлари иштирокида муҳокама қилинди

29.07.2022, 16:29

Конституциявий қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларининг ишчи-ходимлари иштирокида муҳокама қилинди

Сирдарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаларига бағишланган яна бир тадбирда бевосита иштирок этди.

Куннинг биринчи ярмида Актам Хаитов Сайҳунобод туманида жойлашган “Poly tex Sirdaryo” МЧЖ фаолияти ҳамда 2022-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда корхонада 120 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. 2022-2023 йилларга мўлжалланган Уруғлик чигитини замонавий усулда дорилаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳада йиллик ишлаб чиқариш қуввати  3000 тонна бўлиб, лойиҳа қиймати 1.5 млн.долларни ташкил қилади.

Шунингдек,  партия етакчиси корхона ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, дам олиш ва овқатланиш хоналари, иш жойларидаги қулайликлари билан ҳам танишди.

Шундан сўнг, корхонанинг кичик мажлислар залида "Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи - халқдир" мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда O'zLiDeP Сирдарё вилояти ва туман Кенгаши, ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбар, ходимлари иштирок этди.

Партия раҳбари сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар тўғрисида алоҳида тўхталиб, ушбу ислоҳотларнинг барчаси инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлиги, барча ислоҳотлар халқимизнинг фаровон ҳаёти, эртанги кунининг порлоқ бўлиши учун амалга оширилаётганлиги тўғрисида сўзлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида кенгроқ тушунтириш бериб, ушбу қонун лойиҳасининг қайси боб ва моддаларига ўзгартириш киритилаётганли ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган таклиф ва фикрлар ёзиб олинди.

  • Кўрилди
    630
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+