“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди
08.08.2022, 17:21
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Қамаши туман кенгаши ҳамкорлигида Нагаҳон қишлоғида жойлашган “Бадахшон сервис” МЧЖда “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида “Иссиқхона шароитида сабзавот маҳсулотлари етиштириш” мавзуида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Яқин атрофдаги қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда жамият иш юритувчиси Гулнора Алиёрова иссиқхонада шароитида помидор етиштириш, томчилатиб суғориш ускуналаридан фойдаланиш, кўчатларни касалликлардан сақлаш борасида қилинаётган ишларни айтиб, хотин-қизларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар қайтарди.
Мазкур иссиқхона Президентимиз ташаббуси билан 2019 йил ташкил этилган бўлиб, ҳозирга кунда бу ерада 15 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари ички ва ташқи бозорга йўналтирилмоқда. Семинар сўнгида жамиятда меҳнат қилаётган 10 нафар хотин-қизларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг