Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш – устувор мақсадимиз!

19.08.2022, 15:10

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш – устувор мақсадимиз!

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар янги босқичга юз тутмоқда.

Партия ҳам ушбу йўналишдаги давлат сиёсатини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Оҳангарон туманидаги “Ёшлар маркази” да партия Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими ўзаро ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи диққат марказида бўлди.

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, вилоят Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари, Оҳангарон туман Кенгаши раиси Муроджон Талипов, ёшлар, салоҳиятли тадбиркорлар, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда сўз олганлар бугун юртимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати борасида фикр юритишди. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган партиявий лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.

- “Бу каби тадбирларни ташкил этишимиздан асосий мақсад – ҳудуддаги салоҳиятли тадбиркорларимиз ва ёшлар ўртасида ўзаро алоқа ўрнатиш, уларни бизнесга йўналтиришда бой тажрибага эга бўлган ишбилармонлардан услубий кўрсатма, амалий тавсиялар олишлари, иш билан банд бўлишларида кўмаклашишдан иборат. Бугунги давра суҳбатида ҳам туманимиз ва вилоятда кўзга кўринган йирик тадбиркорлар бевосита иштирок этиб, ёшларга йўл-+йўриқ кўрстишяпти, ўз маслаҳатларини беришяпти. Ёшларда тадбиркорлик руҳиятини ошириш йўли билан боқимандалик кайфиятига барҳам бериб, камбағалликни қисқартишга эришамиз”, - Партия Оҳангарон туман Кенгаши раиси Муроджон Талипов.

Давра суҳбатида иштирок этган ёшлар вакиллари ҳам ўзларининг мавзуга доир мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. IT бизнеси, тиббий хизматлар кўрсатувчи хусусий клиникаларга асос солишга қаратилган режалари ҳақида сўзлашди. Ўзлари ва тенгдошларининг қўлга киритган ютуқларига тўхталишаркан, буларнинг бари юртимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалий натижаси эканини таъкидлашди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш йўналишида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+