Наманган туманидаги “Тошбулоқ Текстиль Фабрикаси” МЧЖда пресс тур ташкил этилди

23.08.2022, 15:01

Наманган туманидаги “Тошбулоқ Текстиль Фабрикаси” МЧЖда пресс тур ташкил этилди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнез тузилмалари билан ишлаш бўлими ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Х.Отаханова билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Наманган туманидаги “Тошбулоқ Текстил Фабрикаси” МЧЖ да пресс тур ташкил этилди.

Пресс турда бир гуруҳ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшлар ва аёллар мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб "Пресс тур" иштирокчиларини таъсисчиси Абдуллаева Шоира тикув фабрикаси фаолияти ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бренди билан яқиндан таништириб ўтди.

Мазкур МЧЖ 2019 йил 29 майда ташкил этилган бўлиб, асосан  трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради ва ҳозирги кунда Изроил давлатига шартнома асосида маҳсулот экспорт қилиш билан бир қаторда ички бозорда ҳам илғор корхоналардан бири ҳисобланади.

Ушбу тикув фабрикаси асосан 100 нафар ишчи ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да турувчи  ёшлар ва аёлларнинг 65 нафари доимий иш ўрни билан банд қилинган.

"Пресс тур" якунида корхона раҳбарлари томонидан аёллар ва ёшларга муносиб иш ўринлари таклиф қилинди.

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+