Депутат ёш авлодни тарбиялашда фидоийлик кўрсатган ўқитувчиларга совғалар улашди

25.08.2022, 17:01

Депутат ёш авлодни тарбиялашда фидоийлик кўрсатган ўқитувчиларга совғалар улашди

Тошкент шаҳар Бектемир тумани “Маданият маркази”да 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик кўриш муносабати билан тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятларини янада такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган тадбир ташкил қилинди.

Туман мактабгача таълим муассасалари томонидан 2021-2022 ўқув йилида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва янги ўқув йилида режага киритилган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Ёш авлодни тарбиялашда, фидоийлик кўрсатган 18 та педагогларга Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаш депутати, O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши раиси Фурқат Қаландаров томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда юртимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, янги Ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб брилмоқда. Бу борада ўнлаб муҳим фармон, қарор, концепциялар ва дастурлар қабул қилинди. “Таълим тўғрисида”ги қонун ушбу соҳа тараққиётида, ҳеч шубҳасиз, янги уфқларни очиб берди. Шу ўринда айтиш жоиз, мактабгача таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Бу йўналишни тизимли ривожлантириш бўйича аниқ давлат дастурлари асосида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2 бараварга оширилиб, 100 фоизга етказилади. Бу вазифа нафақат замонавий боғчалар қуриш, балки оилавий боғчалар тизимини ривожлантириш орқали ҳам ҳал этилади.

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+