Аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилди

29.08.2022, 10:10

Аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, халқ билан мулоқот қилмоқда, жойларда тўпланиб қолган масалаларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олишга халқимиз катта тадорик кўраётган айни дамларда қонун ижодкорларининг сайловчилар билан бўлаётган учрашувларида ҳам байрамона шукуҳ ўз аксини топмоқда.

Учрашувларда сайловчилар қонун ижодкорлиги янгиликлари, бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, яқинда кучга кирган қонунларнинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Парламент қуйи палатаси депутати О.Отахонованинг Шаҳрихон туманидаги Қушқўноқ маҳалласи аҳоли билан учрашувлари амалий натижаларга бой бўлди.

Очиқ мулоқотлар давомида халқ вакили мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аграр соҳани тараққий эттириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Хусусан, шаҳрихонлик Камола Ҳайдаровага тикув мошинаси олиши учун имтиёзли кредит олишига кўмаклашди.

Фуқаро Н.Кенжаевага фаолиятини кенгайтириш учун зарур тавсиялар берди. Тумандаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси М.Кимсаеванинг шиша толали интернет ўрнатиш бўйича мурожаати ҳам жойида ҳал этилди.

Шунингдек, депутат маҳалладаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, беморлар ҳолидан хабар олди. Ўз ҳисобидан шароити оғирлиги учун фарзандларига хатна тўйи ўтказа олмаётган оиланинг 2 нафар фарзандини хатна тўйини қилиб берди.

  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+