Депутат сайловчилар билан учрашувда мустақилликнинг неъматлари ҳақида тўхталиб ўтди

29.08.2022, 16:40

Депутат сайловчилар билан учрашувда мустақилликнинг неъматлари ҳақида тўхталиб ўтди

Юртдошларимизнинг муаммоларини тинглаш ва ижобий ечим топиш, бугунидан рози бўлиб эртанги кунга юксак ишонч билан қадам қўйишлари йўлида барча даражадаги раҳбарлар масъул эканлиги бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан қайта-қайта таъкидланмоқда.

Хусусан, бу борадаги ишларга депутатларнинг ҳам масъуллиги муаммоларнинг тез фурсатларга ҳал этилишида катта аҳамият касб этаётир. Айниқса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари чекка-чекка ҳудудларда ҳам ислоҳотларнинг бўй кўрсатишига, қишлоқлар ҳам кўркам қиёфа касб этишида ўзгача шукуҳ бахш этмоқда.

Айни кунларда O‘zLiDeP фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримов Марҳамат туманида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашди.

Халқ вакили дастлаб, истиқлолимизнинг 31 йиллик арафасида тумандаги 40-умумий ўрта таълим даргоҳида “Янги Ўзбекистонда-эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя атрофида шундай дориломон кунларнинг, истиқлолнинг қадрини, аҳамиятини янада теранроқ ҳис қилишга ундаш мақсадида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

-Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ бугун шаҳар-у қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарди, - дейди халқ вакили Т.Каримов. - Энг қувонарлиси, юртдошларимизнинг дунёқараши кескин ўзгариб, юрт тақдирига дахлдорлик, мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшиш, ўз кучига ишонч ҳислари ортиб бормоқда.  Зеро, шу ота макон, она тупроқ, жаннатмакон ўлка, мустақиллик бизга берган улкан имкониятлар, эркин ва фаровон турмуш учун она ватанимиз Ўзбекистонга фидо бўлсак арзийди.

Учрашув давомида устозларга депутатнинг байрамона туҳфалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+