Депутат Оқдарёдаги кўприк қурилиш жараёнлари билан танишди

29.08.2022, 16:44

Депутат Оқдарёдаги кўприк қурилиш жараёнлари билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов жойларда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали ўрганмоқда, кўтарилган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишга астойдил ҳаракат қилиб келяпти.

Жорий йилнинг март ойида Оқдарё туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ  фуқаролар кўприк қуриб беришда амалий ёрдам сӯраб мурожаат этган эди.

Бугунги кунда тумандаги Истиқлол МФЙ ҳудудидаги узунлиги 144 метр, эни 4.50 метр бўлган 11 миллиард 335 миллионлик кўприк қурилиш  ишлари бошлаб юборилди. Депутат ушбу жараён билан бевосита танишиш мақсадида жойида бориб ўрганди.

Депутат Эркин Салихов қурилиш ишлари билан танишар экан, кейинги йилларда туман янада гўзаллашиб бораётганлиги, бош Оқдарё тумани энг чиройли, обод гўшаларидан бирига айланишини алоҳида қайд этди. Бу кўприк мустақилликнинг 31 йиллигига муносиб совға бўлади, шунингдек  мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли, умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ота-оналарнинг, ҳар куни юзлаб юртдошларимизнинг узоғини яқин қилиб, уларни манзилларига тезроқ етиши учун имкон яратади.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+