Андижон вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Фарангизой” МЧЖ раҳбари Гулнора Тўйчиева

31.08.2022, 17:24

Андижон вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Фарангизой” МЧЖ раҳбари Гулнора Тўйчиева

Тадбиркорликни 2017 йилда бошлаганман. Республикамизнинг барча вилоятларида трикотаж маҳсулотларимиз савдоси ташкил этилган.

Бундан ташқари туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бериш билан шуғулланамиз. Жамоамиз “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан таркиб топгани боис ижтимоий йўналишда ҳам саҳоват ишларини ташкил этиб турамиз.

Бугунги ютуқ, албатта, жамоаники! Боиси, сафдошларим билан бир кучга айланганмиз. Эришаётган муваффақиятимизда ҳар бир ишчи-ходимнинг муносиб хизматлари бор.

O'zLiDeP томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида илк маротаба қатнашдим ва фахрли 1-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдим. Партия ҳамиша бизга хайрихоҳ. Мазкур танлов биз каби ишбилармон аёлларга кўпроқ иштиёқ беради.

  • Кўрилди
    586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+