Самарқанд вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова

31.08.2022, 17:32

Самарқанд вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова

2018 йилда 50 млн имтиёзли кредит олиб, Япониядан тикув машинаси олиб келиб, янги иш ўринларини яратганман. Бу мен учун осон бўлмаган. Она авлодим зардўзлик билан шуғулланиб келганлар. Онам Рустамова Зулайхо устозим, маслаҳатдошим. Мен тўртинчи авлод вакиласи сифатида миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик соҳасини танладим. Бошида бу ишни бошлашга қўрқдим. Бари бир ишни масъулияти мени кўпроқ ўйлантирарди. Шундай бўлсада яқинларимни кучига, уларни суяшига ишондим ва миллий, замонавий зардўз кўрпа –тўшак, кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни бошладим.  

Хабарингиз бордир, яқинда мен каби тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ҳунарманд аёлларга давлатимиз томонидан имтиёзли кредит ажратилди. Бу эса менга фаолиятимни кенгайтиришда имконият калитини беради десам хато қилмаган бўламан.

Самарқандимиз аёллари гўзал ва нафосатли бўлиб юрсин деб миллий либослар тикиб ҳалқимизнинг корига яраяпмиз чунки, миллий руҳга йўғрилган замонавий кийимлар кўплиги ҳамда талабгорлиги билан ажралиб туради. Ҳар йили 20 нафарга яқин шогирд тайёрлайман. Ҳозирга қадар шогирдларимнинг сони 500 нафардан ортиқ десам адашмаган бўламан. Яқинда Устоз-шогирд асосида Самарқанд зардўзлик мактабини ташкил қилдим. Ушбу мактабда энг яхши шогирдларим ҳам ўзлари шогирд тайёрлаш билан бирга чет эллик сайёҳларга Самарқанд зардўзчилик маҳсулотларини тайёрлаб беришади.

Биз асосан маҳсулотларимизни қўл меҳнати билан тайёрлаймиз. Битта маҳсулотни тайёрлашга 1-2 ой вақт сарфланади. Бор меҳримизни қўшиб тиккан зардўзлик маҳсулотларимизнинг бозори жуда чаққон. Ҳаттоки чет давлатлардан ҳам буюртма оламиз. Туркия, АҚШ, Россия каби давлатларга ҳам маҳсулотларимизни етказиб берамиз.

Энг муҳими бизнинг маҳсулотларимиз орқали Азим Самарқандимиз дунё кўради, танилади. Мана шундай буюк ишларни бошлашимга, чин маънода ҳақиқий тадбиркор аёл бўлишимга O‘zLiDePнинг роли жуда катта бўлди. Сабаби партия томонидан ўтказилган лойиҳаларга, сиёсий тадбирларга иштирок этиб ўзимда тадбиркорлик соҳасига янада қизиқиш пайдо бўлди. Ўз олдимга мақсад қўйдим-ки, мен ҳам албатта “Ишбилармон аёл” кўрик танловида иштирок этаман ва албатта ғолибликни қўлга киритаман деб ният қилгандим. У вақтларда ҳали эндигина ўз фаолиятимни бошлаган эдим. Ҳамма гап яхши ният ва албатта мақсад сари олға интилишда экан. Мана орадан вақт ўтиб бу йилги танловда биринчи ўринни қўлга киритдим.

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+