Маҳалла қошида партиянинг бошланғич ташкилоти иш бошлади

14.09.2022, 18:07

Маҳалла қошида партиянинг бошланғич ташкилоти иш бошлади

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан “Баркамол авлод” МФЙ ҳудудидаги 88-сонли мактабда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”ни аҳолига кенг тарғиб этиш  ва партияга аъзолликка қабул қилиш масаласи юзасидан учрашув ўтказилди.

“Баркамол авлод” МФЙ Президентимиз ташаббуси билан кичик саноат зонаси барпо этилган ҳудуд ҳисобланади. Тадбир давомида мазкур МФЙ қошида Бошланғич партия ташкилоти тузилди. Партия сафига қўшилганларга аъзолик гувоҳномалари ва эсталик совғалар топширилди. БПТ раиси этиб Ж. Хакимов, ўринбосари этиб Г. Хакимовалар сайланди.

Учрашув давомида Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари С.Гаппарова сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, сиёсий куч сифатида ЎзЛиДеПнинг ғоявий мақсад ва вазифалари, жорий йилнинг 31 август куни қабул қилинган Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармонининг аҳамияти, бу албатта, жамиятимизнинг етакчи кучи бўлган тадбиркорларимизга қаратилаётган юксак эътибордан дарак беришини алоҳида эътироф этди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+