“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси партиянинг кадрлар заҳирасини шакллантиришга ҳисса қўшяпти

19.09.2022, 16:03

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси партиянинг кадрлар заҳирасини шакллантиришга ҳисса қўшяпти

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Иқтисодиёт ва қурилиш институтида ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, олий таълим муассасаларининг 50 дан зиёд битирувчи босқич талабалари иштирок этди.

Тадбирда глобаллашув шароитида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган бир даврда партиянинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафардан ортиқ ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+