“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшларга юксак эътибор қаратилмоқда
19.09.2022, 17:20
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Наманган Муҳандислик-Қурилиш Институтида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда талабаларнинг ҳам мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч ҳисобланмиш Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятига катта қизиқиш билан қарашлари яққол кўзга ташланиб турди.
O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Элдорбек Жўраев партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.
Айниқса, партия тавсияси билан далат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар,тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Мулоқотда фаол иштирок этган 78 нафардан ортиқ талабаларнинг 3 нафари амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритилган бўлса, 15 нафардан ортиқ талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди. Эндиликда улар партиявий тадбирларга кенг жалб этилиб, 2 нафар талаба ёшларимиз стажировкаси йўлга қўйиладиган бўлди.
O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг