Маҳалланинг хотин-қизларини ишли қилган ишбилармон аёл фаолияти ўрганилди

20.09.2022, 15:56

Маҳалланинг хотин-қизларини ишли қилган ишбилармон аёл фаолияти ўрганилди

Сўнгги йилларда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий соҳани амалга ошириш яъни хотин-қизлар масаласи энг муҳим йўналишлардан бири саналади.

Мазкур аёллар ҳаёти, турмушини яхшилашга хизмат қилувчи устувор вазифаларни амалга оширишда партия ва депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари шакллантирилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинган эди.

O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ ва “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари билан биргаликда тумандаги Буюк Турон МФЙда жойлашган 665 ишчи ўрнига эга “РОС текстиль” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ўрганилди.

Ишчи гуруҳи ўрганишлари “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда барчамиз масъулмиз!” мавзусидаги очиқ мулоқотга уланиб кетди.

Тараққиёт стратегиясининг 69-мақсади ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мулоқотда хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Бу борада партия “Аёллар қаноти” томонидан жойларда, айниқса энг чекка қишлоқларда “Ишбилармон аёл”, “Бугуннинг тадбиркор аёли”, “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!”, “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!”, “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” каби бир қатор партиявий лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқот сўнггида 15 нафар хотин-қизлар партияга хайрихоҳ бўлиб, унинг сафларида бирлашиш истагини билдирди.

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+