Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик гарови (Видео)

06.06.2017, 19:32

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик гарови (Видео)

2017 йил 25 май куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ўрганиш ва тушунтириш, фармон ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг ўрни ва ролини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этди. Давра суҳбатида O‘zLiDeP фаоллари, турли миллий маданий марказлар вакиллари, тадбиркорлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

- Жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дилором Файзиева. - Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўз сайловолди дастурида эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлаш масалаларини жамият қурилишининг энг муҳим мақсадлари сифатида белгилаган. Шу муносабат билан O‘zLiDeP ўз фаолиятида мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизнинг барқарор суръатлар билан ривожланиши, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, халқаро ҳамжамиятда мамлакатимиз нуфузининг ошиши фуқароларнинг ирқи, миллати, тили, эътиқоди, шахси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, қонун олдида тенглигини таъминлаш ҳамда турли миллат ва элатлар вакилларининг тили, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, уларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан чамбарчас боғлиқ.

Давра суҳбатида фуқаролар тотувлиги барқарорлигини, турли миллатлар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, ватандошларимиз онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Президентимизнинг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми экани, мазкур ҳужжат жамиятда тотувликни таъминлашга, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришга, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбирда янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, Қўмита зиммасига жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизнинг тинчликсевар сиёсатини, муваффақиятларини кенг тарғиб қилиш вазифаси юкланди.

Фармонда хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатларни, чет элдаги ҳамюртларимиз ва турдош ташкилотлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш вазифалари белгиланган. Қўмита мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларда фаолият кўрсатаётган турдош ташкилотлар билан самимий ва ўзаро ҳурматга асосланган алоқалар ўрнатиш ҳамда изчил ривожлантириш борасида тизимли ишларни амалга оширади. Ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари ва анъаналари, шу заминда туғилиб ўсган буюк олим ва мутафаккирлар мероси, уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини кенг намойиш этиш бўйича тадбирлар ўтказилади.

Фармон қоидаларининг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича яхлит тизимни ривожлантириш, миллий маданий марказлар учун янада қулай ва кенг имкониятлар яратиш, уларнинг бунёдкорлик ташаббуслари ва интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. O‘zLiDeP ва унинг ҳудудий бўлинмалари миллий маданий марказлар фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини юксалтириш, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотни кенг жамоатчиликка етказишга муносиб ҳисса қўшади.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

 

 

  • Кўрилди
    5577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Alisher2020-12-14 12:08:08

Advakat ishimni bajarmayapti kimga murojot qilaman


Alisher2020-12-14 12:06:53

Bir ish yuzasidan Advakat ishimni bitkarmadi pullimni oldi Endi kimga murojot qilsam boladi


Хасан2019-12-02 16:00:05

адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак деб ОАВда халкка маълум килинган, лекин аслида ундай эмас, фақат суд мажлисида раислик килувчининг розилиги билан бу иш амалга оширилади, адвокатнинг хам, суд иштирокчиларининг хам илтимослари эътиборга олинмайди. Суд жараёнида суд мажлисига раислик қилувчи мазкур кодексда "Суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга фақат суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади, бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади" деб кўрсатиб утилганини маълум қилади ва суд залида овозларни ёзиб олишга, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олишга рухсат бермайди. Шу сабабли халқни "алдамаслик" ва халқ олдида адвокатларни обрўйини тўкмаслик учун ЖПКда "суд залида овозларни ёзиб олиш, фотосуратга, видеоёзувга ва кинотасвирга олиш фақат суд мажлиси раисининг рухсати билан амалга оширилади,бу ҳақда тегишли ажрим чиқарилади " деган сўзни қолдириш керак ва бошқа сўзларни олиб ташлаш лозим. Адвокат хоҳлаган вақтда суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга эмас, бунга суд, прокуратура, ички ишлар ва бошқа органлар рухсат бермайди. Буни амалиётда ҳамма кўриб, билиб турибди, лекин оддий халқ(фуқаро), ёки судга "иши" тушмаган оддий фуқаро буни билмайди, оддий халқ(фуқаролар) адвокатларни ўз ҳуқуқ ва ваколатларини билмасликда ҳамда амалга ошира олмасликда айблашади, уларни ноўрин обрўсизлантиришади, адвокатга кенг ваколат берилгани фақат "қоғозда" эканини билишмайди. Ҳаммамиз халқ форовонлиги ва яхши турмуш кечириш учун хизмат қиламиз, келинглар, халқни(ўзимизни) алдамайлик!


Абдуллаев Турсунали2019-05-08 17:45:31

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширилаётган бир вақтда, Хорижий инвесторларни жалп қилиш учун бир қатор ишлар амалга оширилаётган вақтда олдин уларнинг қонун манфаатларини ҳимоя қилиб уларга хар бир инвесторга адвакатларни бириктириш хам мақсадга мувофиқ деб уйлайман. Қолаверса харижий сармоёдорларнинг ишончи янада купроқ буларди.


Гульсара2018-05-18 18:01:21

Хорижий сармоядорлар хукукларини химоя килишга кодир Халкаро бизнес адвокатураларида фаолият юритишга кодир адвокат кадрлар тайерлаш тизимини яратиш ва махсус Марказлар фаолиятини ташкил килиш керак. Узбекистон иктисодиетини ривожлантиришда бу катта ахамият касб этади.


Матназаров Азизбек O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходими2018-05-18 09:37:29

Мамлакатимиз демократик ислоҳотларни амалга ошириб, инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг пойдевор асосини яратаётган бир пайтда адвокатлар фаолияти, масъуллиги муҳим аҳамиятга эга.


Даврон Темиров Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 11:38:46

Ушбу фармон одил судловни таъминлаш, адвокатлар обрўсини ошириш ва жавобгарлик ҳиссини кучайтириш мақсадида қабул қилинганан. Лекин шунга қарамай адвокатларнинг тергов ва суд жараёнларида фаоллиги кўринмаяпти.Чунки айбсиз бўлган фуқарони тергов ва суд жараёнида унинг айбсизлигини исботлаб берибди деган гапларни эшитмаймиз ёки гувох бўлмаяпмиз.Шунинг учун кўпгина фуқаролар агар зарурат бўлмаса адвокат олишни кераксиз ҳисоблашади.Бу эса уларга берилган баҳодир.Шунинг учун улар ўз ишларини тубдан қайта кўриб чиқиб,олий мақсад инсон мафаати эканлигини доимо ҳис қилиб фаолият юритишса мақсадга мувофиқ бўларди.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-16 18:04:16

Инсон манфаатларига хизмат қилувчи, адолатлилик, халқпарварлик тамойилларига асосланган ушбу Фармон хақиқатдан хам демократик жамиятимизнинг янада ривожланишига хизмат қилишига ишонамиз.Зеро, Адолат қарор топган жамиятнинг эртаси истиқболлидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+