O'zLiDeP жамоатчилик назоратини янада кучайтиради
16.10.2023, 17:54
Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, партиянинг ҳудудий кенгашлардаги вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоконференция шаклида ташкил қилинган тадбирда дастлаб Партиянинг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Режага мувофиқ, жойларда муҳим йўналишларда жамоатчилик назорати тартибида қатор тадбирлар ташкил қилиниши режалаштирилган. Хусусан, Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш, ҳозирда энг асосий, жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган масалалардан саналади.
Қолаверса, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббуслари қўллаб-қувватланади. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аграр соҳага инвестициялар ва оператив молиявий ресурсларни кенг жалб қилишда партия ва унинг депутатлик гуруҳлари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилади.
Бундан ташқари партиямиз электорати ва аҳолимиз учун муҳим бўлган қатор масалалар муҳокамаси юзасидан “ЎзЛиДеП пресс клуби” ташкил қилиниши кўзда тутилган. Унга кўра тадбиркорлик, хизматлар кўрсатиш, саноат, давлат хусусий шериклик, банк, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги муаммо ва уларнинг ечимлари масаласига қаратилган қатор муҳокамали тадбирлар ўтказилади.
Шунингдек йиғилишда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида ишлаб чиқилган партиянинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режасини сифатли амалга ошириш борасидаги ишларга тўхталиб ўтилди. Партия фаолларидан шакллантирилган Ишчи гуруҳлар белгиланган ушбу вазифаларни тизимли ташкил қилиш борасида кўрсатмалар берилди.
Айтиш жоизки, стратегияда белгиланган вазифалар ва партия сайловолди дастури ижросини таъминлашга қаратилган 100 та партиявий лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда мазкур лойиҳалар жойларда ташкил қилиняпти.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP: “Вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилади”
10.10.2023, 14:45
-
Ёшлар парламентига сайлов ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди
19.01.2023, 16:32
-
O‘zLiDeP Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди
21.12.2022, 14:51
-
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
09.11.2022, 12:34
-
Президентимизнинг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиқувчи O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди
25.08.2022, 17:40
Фикрингизни қолдиринг