Депутатлик эшитуви: Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси фаолияти таҳлил қилинди

28.09.2022, 15:52

Депутатлик эшитуви: Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси фаолияти таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш йўналиши бўйича бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Нозим Абдуғаппаровнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги 393 минг нафар фуқароларга ҳар ойда пенсия ва нафақа тўловлари учун ойлик талабномаларнинг ўз вақтида молиялаштирилиши ҳамда ойма-ой тўлиқ тўланиши таъминланиб, бу мақсадларга Пенсия жамғармаси ҳисобидан 2 трлн 677 млрд. сўм ва Республика бюджети ҳисобидан 276.6 млрд.сўм маблағ ҳаражат қилинди.

2022 йил 1 январь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 378 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 393 минг кишини ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 15 минг кишига ёки 103.9 %га ортиб, аҳоли сонидаги улуши 12 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 29 апрелдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилган ҳолда янги миқдорларда тўланиши таъминланди.

-Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштириш бўйича Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси ва барча тижорат банклари ахборот тизимлари ўртасида электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилди, -дейди Н.Абдуғаппаров. - Пенсия ва нафақа олувчиларга хисобланган пенсия (нафақа) тўғрисидаги маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали билиш учун “пенсияузбот” боти амалиётга жорий этилди ва 60 мингдан ортиқ фуқаролар фойдаланмоқда.

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+