Депутатлик эшитуви: Сирдарёда Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

28.09.2022, 16:33

Депутатлик эшитуви: Сирдарёда Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар вилоят Халқ таълими тизимида амалга оширилган ишларни таҳлил қилишди.

Сирдарё вилояти халқ таълими тизимида бугунги кунда жами 314 та умумтаълим муассасаси фаолият юритиб, улардаги ўқувчилар сони 154 689 нафарни ташкил этади. 2022 йил Инвестиция дастури асосида 8 та мактабларда умумий қиймати 43,9 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 1300 ўқувчи ўрни яратилди. Мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 20,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда “Ўзбектелеком” Сирдарё вилояти AК билан ҳамкорликда 314 та умумтаълим мактабига тўлиқ оптик толалали интернет тармоғи ўтказилган, шунингдек, умумтаълим мактаблари филиалларига ҳам оптик толали интернет тармоғи тортилмоқда. Барча умумий ўрта таълим мактабларида интернет тезликлари кўтарилди.

Мактаблардаги маънавий барқаролигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида “қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 54 тадан 5 тага, “сариқ” тоифага киритилган мактаблар сони 163 тадан 94 тага камайган бўлса, “яшил” тоифадаги мактаблар сони 100 тадан 218 тага кўпайишига эришилди.

Депутатлар халқ таълими тизимида амалга оширилган ишларни таҳлил қилар экан, жойларда ўрганишлари давомида айрим камчиликлар ва муаммолар борлигини танқид қилиб ўтишди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+