Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи танқидий муҳокама қилинди

04.10.2022, 10:47

Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи танқидий муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда иккита масала кўриб чиқилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда шаҳарда аҳолига ичимлик суви таъминотини яxшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, марказлашган капитал кўйилмалар ҳисобидан аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда тармоқлар тортиш ҳолати юзасидан соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Дастлаб, йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Б.Данабаевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича жами қиймати 103,7 млн. доллар бўлган, шундан 68,0 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан ташкил этган 10 та лойиҳа шакллантирилган.

Мазкур масала юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан "Самарқанд сув таъминоти"  МЧЖ Самарқанд шаҳар филиали бош муҳандиси И.Шерматовнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Самарқанд шаҳрида бугунги кунда 550 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва таъминлаганлик даражаси шаҳарда 99.1 фоизни ташкил этади.

Шаҳарнинг ичимлик сув таъминоти Зарафшон дарёсининг ёқасида жойлашган иккита Чупон-ота ва Дагбит сув иншоотлардан ер ости сув манбаалари орқали таъминланади ҳамда 3 та босқичда Мульён, Согдиана, Октябрь, Микрорайон А ва Б, Гормолзавод, О.Махмудов насос станциялар орқали кўп қаватли масканларгача узатилади. Умумий иншоотлар сони 12 та бўлиб, жами 123 та ичимлик сув қудуқлари (скважиналар) мавжуд, шундан 20 таси таъмирталаб, насослар сони эса 176 дона мавжуд бўлиб, шундан 46 таси таъмирталаб.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+