Гулсум опанинг гулчиликдаги тажрибалари оммалаштирилди

04.10.2022, 10:52

Гулсум опанинг гулчиликдаги тажрибалари оммалаштирилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳамда Ғаллаорол туман Кенгашлари ҳамкорлигида “Сарбозор” МФЙдаги тажрибали гулчи  Гулсум Исақулова хонодонида “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!”лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсида вилоят Кенгаши депутати Ойниса Қаршибоева, маҳалла раиси ва  хотин қизлар фаоли, маҳалладаги уйда ўтирган, иссиқхона ташкил қилиш иштиёқида юрган хотин-қизлар иштирок этди.

Маълумки, уй бекалари бўлган аёлларни иш билан таъминлашнинг энг самарали усулларидан бири – томорқачиликни ривожлантиришдир. Чунки,  томорқа даромад манбаи бўлиш билан бирга, хонадонга ўзгача файз ҳам бахш этади. Айниқса, томорқа эгалари гулчилик билан шуғулланаётган бўлишса.

Гулсум опа Исақулова ҳам бундан ўн беш йил олдин ҳовлисига хонаки гуллар уруғини экар экан, кейинчалик бу оиланинг даромад манабаига айланишини ҳаёлигаям келтирмаганди. Сўнгги йилларда томорқачиликка берилаётган эътибор сабаб, опа  оила аъзолари кўмагида  гулчилик билан жиддий шуғуллана бошлади. Ўтган вақт давомида турли хил гулларни маҳаллий шароитда экиб, ўстириш, парваришлаш борасида яхшигина тажриба тўплади. Мўъжазгина иссиқхона ҳам ташкил этилди.

Ҳозирда оила аъзолари 2 сотих ерда гуллар парвариши ва 4 сотих ерда мавсумий бодринг экиш билан шуғулланади.  Йил давомида  70-80 миллион сўм атрофида даромад олинмоқда.

- Гулларни кўрсам, баҳри дилим яйрайди, - дейди Гулсум опа.- Уларни парваришлашдан чарчамайман. Қолаверса, оиламизга қўшимча даромад. Айниқса, бизнинг қишлоқ аёллари учун гулчилик жуда мос соҳа.

Тадбир давомида туманда  истиқомат қиладиган 20 нафардан ошиқ қиз жувонларга Гулсум опа гулчилик борасида тўплаган тажрибаларини ўртоқлашди. Гулчилик билан шуғулланиш истагида бўлганларга текин гул уруғлари тарқатилди.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+