O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” билан ёшлар етакчилари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган

04.10.2022, 12:01

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” билан ёшлар етакчилари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган

O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими “Маҳаллабай ишлаш тизимида ёшлар етакчиларининг ўрни ва роли”  мавзусида давра сухбати ташкил этди.

Унда Наманган шаҳри маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари иштирок этдилар. O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходими Комилжон Файзиев ҳамда шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Ғаппаровалар мамлакатимизда маҳаллабай, хонадонбай ишлаш тизими яратилгани, жорий йил бошидан ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, ёшлар, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи лавозимлари жорий этилгани ва бундан кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга эътибор қаратдилар. Хусусан, ёшлар етакчилари маҳалладига ёшларни тадбирокрликкка жалб этиш, иш билан банд қилиш, ўқитиш, спорт тўгараклари фаолиятини ташкил қилиш каби йўналишлардаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.

Сўнгра Амур Темур маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Жаҳонгир Рашидов ва бошқалар ўз ҳудудларида ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар, ўтган тўққиз ой якуни бўйича эришилган натижалар, айрим муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбати асносида етакчиларга ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш ва бевосита иштирокчиси бўлишларига эришиш, яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш, тадбиркорликка жалб этиш, спорт тугаракларига, мусобақаларга кенг жалб этиш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, уларга партиянинг мақсад ва вазифалари, ёшларга оид лойиҳалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Шу жойнинг ўзида беш нафар ёшлар етакчилари ўз аризаларига мувофиқ партия сафига қабул қилиндилар ва уларга гувоҳномалар топширилди.

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+