“Кексалар ҳафталиги”: Депутат нуронийлар билан мулоқот қилди

05.10.2022, 16:46

“Кексалар ҳафталиги”: Депутат нуронийлар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Дарҳақиқат, кекса ва дуогўй отахон ва онахонларимиз ҳаётимиз кўрки, оилаларимиз тотувлигининг бош раҳнамоларидир. Уларнинг панд-насиҳатлари фаровон ҳаётимизни таъминлашда, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Бухоро шаҳридаги “Ширбудин” МФЙга қарашли хонадонларда бугунги кунда 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг маълум қисмини 60 ёшдан ошган кексалар ташкил этади.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Дилмурод Ахатовнинг ушбу маҳалла аҳолиси, жумладан ёши улуғ инсонлар билан юзма-юз мулоқоти давомида кейинги 30-“Абдухолиқ Ғиждувоний” сайлов округида рўй берган ўзгаришлар, шу билан бирга аҳолини қийнаётган ва ечимини кутиб қолган муаммолар хусусида сўз борди. Жойларда кўча чироқларини ўрнатиш, транспорт қатнайдиган ҳамда пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, автобус бекатларини ташкил этиш, айниқса, вилоят марказидан қатнайдиган 60-йўналишдаги автобус маршрутини маҳалла марказигача узайтириш, болалар майдончаларини ташкил этиш сингари муаммолар шулар жумласидандир. Депутат Д.Ахатов томонидан ушбу масалалар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилганлиги ва белгиланган муддатларда улар ўз ижобий ечимини топиши аҳоли вакилларига маълум қилинди.

Учрашувда сўз олган депутат Д.Ахатов, O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Н.Саъдуллоев, маҳалла раиси Зубайда Баҳронова, унинг маслаҳатчиси Мойра Файзуллаева ва бошқалар ҳудудда халқ розилигига эришиш мақсадида талай ишлар қилинаётганлиги, бироқ саъй-ҳаракатлар янада авж олдирилиши зурурлигини таъкидладилар.

Депутат билан учрашув якунида маҳалладошлардан 12 нафари иштирокида “Кексалар ҳафталиги” доирасида Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилиши маълум қилинди. 

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+