Депутат Сергели ва Янгиҳаётда янги мактабларнинг қурилиши ва мавжудларини таъмирлаш ҳолатини ўрганди

06.10.2022, 11:16

Депутат Сергели ва Янгиҳаётда янги мактабларнинг қурилиши ва мавжудларини таъмирлаш ҳолатини ўрганди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов жорий йилнинг август ойида Сергели, Янгиҳаёт туманларидаги умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, аниқланган камчиликлар бўйича тегишли тавсиялар берган эди.

Куни кеча депутат Равшан Фазилов Сергели туманидаги 104-сонли ва Янгиҳаёт туманидаги 333-сонли умумтаълим мактабларида олиб борилган ишлар ҳолатини ўрганди. Ҳозирда 104-сонли умумтаълим мактаби капитал ремонтдан чиқарилган бўлиб, лекин, охирига етказилмаган бир қанча ишлар аниқланди ва бу борада муаммони ҳал этиш юзасидан депутат ўз тавсиясини берди.

Шунингдек, Янгиҳаёт тумани 333-сонли умумтаълим мактаб ҳудудида 990 ўринли янги қўшимча бино қуриш ишлари тўхтаб қолган эди. Депутат томонидан муаммоли вазият ечим топиб, ҳозирги кунда пойдевор учун қазиш ишлари якунланди ва бетон қуйиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар депутат назоратига олинган.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонни қурмоқда эканмиз мактаб муаммосига биринчи даражали масала, деб қараш жуда муҳимдир. Мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳдир. Умумтаълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш, янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мактабларни таъмирлаш ва замонавий мактаблар қуриш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаверади.

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+