Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, қуйи бўғинлар фаолияти ўрганилмоқда

08.10.2022, 10:56

Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, қуйи бўғинлар фаолияти ўрганилмоқда

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходимларидан таркиб топган иш гуруҳлар туман-шаҳар Кенгашларидаги партия фаолиятини жонлантириш, Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш тизимини яхшилаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида жойларга чиқиб, ўрганишлар олиб бориляпти.

Хусусан, Вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев Тупроққалъа туманида бўлиб, туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда бир қанча йирик корхона ва ташкилотлардаги бошланғич партия ташкилотларида  бўлдилар. Бошланғич партия ташкилоти партиянинг таянч нуқтаси. Мана шу бўғинни жонлантириш бутун сиёсий майдонни ҳаракатга келтирувчи кучга айланиши мумкин. Агар унинг фаолиятида сусткашликка йўл қўйилса, камчиликлар юзага келаверади. Шу нуқтаий назардан мулоқотлар давомида бошланғич партия ташкилотини жонлантириш, уларга услубий кўмак бериш, корхоналардаги қолган ишчи ходимлар билан ҳам тарғиботлар ўтказиш, уларга O‘zLiDeP нинг Дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳияти ҳамда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилиши лозимлиги эътироф этилди.

Айниқса, Туямўйин гидроузел бошқармаси, "Тупроққалъа-Питнак авто" МЧЖ, Ўзбекистон Мудофаасига кўмалашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти туман бўлими ҳамда Питнак Техмедпром ташкилотларида ўтказилган учрашувлар самарали кечди.

Бу каби тадбирлар Хива, Гурлан, Шовот, Урганч ва Янгиариқ каби туманларда ҳам уюшқоқлик билан амалга оширилди. Тарғиботлар натижасида 100 нафарга яқин фуқаролар партия сафига кириш истагини билдиришди. 5 та янги бошланғич партия ташкилоти очиладиган бўлди. Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+