Янгиланиш, меҳр-оқибат ва фаровонлик байрами

23.03.2018, 19:21

Янгиланиш, меҳр-оқибат ва фаровонлик байрами

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими, Олмазор тумани ва Ёшлик талабалар шаҳарчаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси қошидаги 2 - сонли таббиёт академик лицейи билан ҳамкорликда “Янгиланиш, меҳр-оқибат, фаровонлик байрами Наврўзи олам муборак” мавзусида тадбир ташкил этилди.  

Миллий-маданий меросимиз мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш, уларни ватанга муҳаббат ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари, академик лицей проффессор-ўқитувчилар, “Ёшлар қаноти” фаоллари, маҳалла фаоллари ва фахрийлар иштирок этди.

Тадбирда проффессор-ўқитувчилар томонидан миллий қадриятимизга айланган Наврўз байрамининг келиб чиқиши ва ҳозирги кундаги аҳамияти тўғрисида гапириб ўтишди.

Юртимизни ободонлаштиришда ҳар биримизнинг ҳиссамиз бўлиши шарт, – дейди Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Анваржон Шермуратов. Наврўз байрамини ташкил этишда асосий эътибор, халқимизнинг миллий қадриятлари ва урф-одатларини қадрлаш ва акс эттиришга қаратилади. Халқ сайллари, байрам томошалари, маданий-маърифий тадбирлар “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остида ўтказилаётганида ҳам катта маъно бор. Ушбу байрамни табиат қўйнида нишонлашимиз, ёшларни табиатга янада яқинлаштиради, уларнинг  ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини оширади.  

Тадбир сўнгида иштирокчиларга байрам дастурхони ёзилди.

М.ЎРИНОВ,

Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+