Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

23.03.2018, 16:28

Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Меҳр-оқибат, ҳайр-саҳоват, ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган десак, муболаға бўлмайди. Бугунги тинч, доруломон, тўкин-сочинлик кунларга шукрона айтиб, саҳоватли халқимиз кўмакка муҳтож фуқаролардан ўзларининг беминнат ёрдамини дариғ тутмаяпди.

 Шу кунларда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари ҳам “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ўз округларида байрам тадбирлари ташкил этиб, кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар ҳолидан хабар олишмоқда.

Ана шундай ҳайрия тадбирлари Сергели туманида ҳам бўлиб ўтди. “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” эзгу шиори остида  Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Анвар Мақсудов ўз округидаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

—“Наврўз” умумхалқ байрами диёримизда яшаётган халқларнинг ўзаро дўстона муносабатлари, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида бағрикенглик ва бунёдкорлик, ҳайр-саҳоват каби олийжоноб туйғуларни ўзида бадиий ифода этади, – дейди “Дўстлик” маҳалласи фаоли Мақсуда Очилива. —Бу кунда азалдан ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмак берилган, яшаш шароитларини яхшилаш учун ҳашарлар ташкил этилган. Депутатимизнинг бугунги ташрифи ҳам миллий урф-одатларимизнинг бир намунаси бўлди.

Кўтарингки руҳда ўтказилган мулоқотлар давомида байрам муносабати билан 15 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашилди.

Раҳим Нурқулов,

O’zLiDeP Сергели туман Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+