«Ruxshana Teks»да бошланғич партия ташкилоти очилди

31.10.2022, 12:11

«Ruxshana Teks»да бошланғич партия ташкилоти очилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Баратова, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов, O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Б.Очилов ва партия фаоллари Шоира Бўлдиева раҳбарлик қилаётган «Ruxshana Teks» оилавий корхонасида бўлиб, уларнинг иш фаолияти ҳамда меҳнат шароитлари билан яқиндан танишдилар, сиёсий-маърифий мавзуда суҳбатлар ўтказдилар.

Бугунги кунда тўқимачилик ва тикувчиликка ихтисослашган, айни пайтда тўқув, тикув, ип йигирув ва бўяш сингари бир қатор ишлаб чиқариш йўналишларига эга бўлган экспортёр ушбу ишлаб чиқариш субъектида жами 80 нафардан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган.

Ўтказилган юзма-юз мулоқотда эришилган ютуқлар билан бирга келгусидаги режа-вазифалар хусусида ҳам сўз борди.

Корхонанинг 11 нафар ишчи-ходимлари партия сафига кириш истагини билдиришди ва 2017 йилдан O’zLiDeP сафига қўшилган корхона раҳбари Шоира Бўлдиева бошчилигида бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Корхона раҳбари барча партия фаоллари қатори ўз тадбиркорлик фаолиятини O’zLiDeP билан ҳамнафас ва ҳамқадам тарзда олиб боришини, ўз корхонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари сафи янада кенгайишини, партия дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.

Бошқа тадбиркорлик субъектлари ва бошланғич партия ташкилотларида ҳам худди шундай учрашувлар давом этмоқда.

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+