Тадбиркор аёл фаолияти ўрганилди
31.10.2022, 15:56
O`zLiDeP Косон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Косон тумани Нартичуқур маҳалласида фаолият олиб бораётган “Хуршида Севинч Мадина” оилавий корхонаси фаолияти ўрганилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Гулшана Худоёрова ҳам тадбиркор билан суҳбатлашиб, камбағалликни қисқартириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган “Хотин-қизлар ишбилармонлигини ошириш” дастури ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
-Оилавий корхонамизда 14 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, - дейди тадбиркор Лобар Ражабова. - Уларнинг аксарияти ҳаётда қийналиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир шароитда яшаётган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган аёллардир. Биз тайёрлаётган турли пишириқлар ва қандолат маҳсулотлари туман савдо дўконларига чиқарилмоқда. Оилавий тадбир ва тўйлар учун ҳам махсус буюртмаларни бажарамиз. Хотин-қизларга тадбиркорликларини йўлга қўйиш борасида мастер класс ҳам ўтказилиб турибди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг