Қуйи бўғин фаолияти таҳлил этилди

03.11.2022, 16:00

Қуйи бўғин фаолияти таҳлил этилди

Қарши туманидаги 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси қошидаги O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили Давлат дастури доирасида O‘zLiDeP нинг устувор вазифалари ва унда БПТларнинг ўрни ва роли” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда туман кенгаши депутати Дилфўза Жўраева, бошланғич ташкилот раиси Малоҳат Мусаева ва бошқалар сўзга чиқишди.

- Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар зиммамизга улкан масъулият юклайди, - дейди бошланғич ташкилот етакчиси Малоҳат Мусаева.

- Тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари 30 фоизга оширилиб, эндиликда уларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилганлиги барчамизга қувонч бахш этди. Биз шифокорлар кўрсатилаётган ғамхўрликка жавобан халқ саломатлигини сақлаш борасида янада самарали меҳнат қилишимиз керак.   

 Давра суҳбати якунида йил дастури ижроси доирасида партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган ғоявий-сиёсий ва тушунтириш тарғибот ишларни кучайтириш, БПТлар фаолиятини янада жонлантириш, маслакдошларни партиявий топшириқлар билан қамраб олиш, сиёсий фаоллигини янада ошириш борасида амалий таклифларни ўртага ташланди.

Феруза МУСТАЕВА,

O’zLiDeP Қарши туман кенгаши

аппарат раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+