Тадбиркор аёлнинг нафақат оиласига, жамиятга ҳам катта нафи тегади

03.11.2022, 16:46

Тадбиркор аёлнинг нафақат оиласига, жамиятга ҳам катта нафи тегади

O'zLiDeP Сиёсий кенгашининг “Аёллар қаноти” Сергели туман бўлими томонидан “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш – хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини белгилашнинг муҳим омили” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова  давлатимиз томонидан тадбиркор хотин-қизларга берилаётган имкониятлар, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган чора- тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Бу борада қабул қилинаётган қарор ҳамда фармонлар тўғрисида йиғилганларга тушунчалар берди.  

Партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида ҳам турли маҳорат дарслари олиб борилаётгани, бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга йўналиш, имконият ва кўмак берилаётгани мазкур соҳада аёллар улуши ортиб боришига замин яратади. Тадбиркор аёл нафақат ўз оиласига, жамиятга ҳам катта нафи тегади.  

– Корхонамизда 200 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган, – дейди “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ корхонаси раҳбари Гулруҳ Худойбердиева. – Ишлаб чиқарилган маҳсулотларимиз асосан Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Европа бозорларига экспорт қилинади. Жорий йил бошидан бугунги кунгача 1 900 000 АҚШ долларидан зиёд тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Шунингдек,  импорт ўрнини босувчи тикув учун ип ва турли маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.  

Корхона раҳбарининг таъкидлашича, ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун  келгусида қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган полиэстирли ип ишлаб чиқаришни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган.  

Хитойдаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу музокаралар натижасида 500 минг АҚШ долларидан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа амалга ошиши ҳисобига яна қўшимча 100 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилади.  

Тадбир сўнгида “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ корхонасининг  фаолияти билан танишилди. У ерда аёлларга берилаётган имкониятлар, шароитлар билан яқиндан танишиб, уларни қийнаётган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Фаол хотин-қизлардан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.  

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+