Арнасойлик хотин-қизлар томорқачилик сир-асрорларини маҳорат дарси орқали ўрганишди
10.11.2022, 16:02
O`zLiDeP Арнасой туман Кенгаши томонидан “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!”лойиҳаси доирасида, тумандаги “Олтин водий” ҚФЙда истиқомат қилувчи тажрибали томорқачи Дилором Аюпова хонадонидаги иссиқхонада маҳорат дарси ташкил этилди.
Тадбирда партия туман Кенгаши Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депуталик гуруҳи аъзоси Гулмира Зоидова, маҳалла фаоллари, Янгибўстон маҳалласидаги иссиқхона ташкил қилиш иштиёқида бўлган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Дилором Аюпова иссиқхонада ишлаш ҳадисини олган тажрибали томорқачи. Иссиқхонада помидор ва бодринг, кўкатлар етиштириш юзасидан бой тажрибага эга. Ҳозирда опа оила аъзолари билан бирга 3 сотих ерда бирламчи бодринг ва памидор, иккиламчи шивит, саримсоқпиёз, кашнич ва кўк пиёзларни экиш билан шуғулланади. Йил давомида 30-35 миллион сўм атрофида даромад олинмоқда..
- Туманимиз шароити бошқа ҳудудлардан кескин фарқ қилади. Очиғини айтиш керак бошқалардан сал кўпроқ саъй-ҳаракат талаб қилинади. Бироқ энг муҳими, ерга, ишингизга меҳр беришингиз зарур, - дейди Дилором опа. – Шу сабаб, исссиқхона қуриб, оиласи фаровонлигини таъминлашни истаган киши бу ҳолатларни албатта инобатга олиши керак.
Маҳорат дарси давомида тажрибали томорқачи, унинг тажрибасини ўрганишга келган маҳалла аёлларига, иссиқхона ташкил қилишдан бошлаб, у ерда экин-текин қилиш, парваришлаш бўйича йўналишлар берди. Иссиқхонада ишлашнинг ўзига хос томонларини амалда кўрсатиб ўтди.
Тадбирдан сўнг иссиқхона ташкил этиш иштиёқини билдирган аёллар рўйхати шакллантирилиб, уларга депутат томонидан партиявий воситалар орқали керакли ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.
Муборак Иботова,
O`zLiDeP Арнасой туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг