Корхонанинг ишчи хотин-қизлари партия аъзолигига қабул қилинди

17.11.2022, 15:53

Корхонанинг ишчи хотин-қизлари партия аъзолигига қабул қилинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партиянинг Сергели туман Кенгаши ҳамкорлигида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш шу билан бирга, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш, бандлигини таъминлаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида “HAYAL-STYLE” МЧЖда тарғибот тадбири ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда корхонада 200 нафардан ортиқ ишчи ўринлари яратилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Европа бозорларига экпорт қилинади. Келгусида тадбиркор фаолиятини кенгайтириб, ишсиз аёллларни иш билан таъминлашни мақсад қилган.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, айниқса хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар, хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, уларни бандлигини таъминлаш,  қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Хусусан, партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида турли маҳорат дарслари олиб бориляпти ва бу билан тадбиркорларликни бошламоқчи бўлган аёлларга катта бир йўналиш ва кўмак бўлмоқда.

Тарғибот натижасида мазкур корхонада янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, ишчи-ходимларнинг 10 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+