Байроғимиз – фахри ғуруримиз
18.11.2022, 17:56
Мамлакатимизнинг муқаддас рамзларидан бири - Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинган сана муносабати билан O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида турли хил тадбирлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирларнинг бири - O`zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ва партия Янгиобод туман Кенгаши ташаббуси билан Янгиобод Агро иқтисодиёт касб-ҳунар мактабида ташкил этилди.
Партия фаоллари, депутатлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этган тадбир давомида, Ярим ой ва ўн икки юлдуз акс этган музаффар байроғимизнинг қабул қилиниш жараёни, унда акс этган ранг ва тасвирларнинг маъно-мазмуни тўғрисида йиғилганларга маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, Байроғимизни халқаро майдонларда баланд кўтараётган ёшлар, бу билан миллатимиз, давлатимиз ғурурини, шаънини улуғлаётганликлари, улар сафидан ўрин олишга интилиш барча ёшларнинг бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Байроғимизга бағишланган куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.
Сирожиддин Ахматов,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалари
билан ишлаш бўлими раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг